КУРС УЧУН АРИЗА ҚОЛДИРИНГКурсга ёзилиш

23 ТА ВИДЕО ДАРС · 5 ТА ЖОНЛИ ДАРС · ШАХСИЙ УСТОЗ

Атиги 23 та видео дарс билан 2 ойда Қуръон ўқишни бошлайсиз

Араб ҳарфлари ва тажвидни босқичма-босқич ўрганасиз. Ҳар куни шахсий устоз вазифангизни текширади ва саволларингизга жавоб беради.

Абу Бакр Махаматов Қуръон дарсини тушунтирмоқда
МуаллифМуаллим Абу Бакр
3 000+биз билан таълим олган ўқувчилар
2023-йилданонлайн таълим берамиз
Муаллифликкитоби ва видео дарслари
Ҳар кунишахсий устоз назорати

КУРС КИМЛАР УЧУН

Бошлаш учун олдиндан билим шарт эмас

Курс айнан бошланғич босқич учун тузилган. Сизнинг ҳозирги даражангиздан бошлаб тартибли йўл кўрсатилади.

01

Қуръон ўқишни умуман билмайдиганлар

02

Араб ҳарфларини ҳали танимайдиганлар

03

Ҳарфларни билиб, махражда қийналадиганлар

04

Тажвидни билмайдиган ёки олдин бошлаб тўхтаганлар

05

Чет элда яшайдиган ёки вақти чекланганлар

Мақсад — сизни ҳарфлардан бошлаб, Қуръон ўқишгача олиб бориш.

2 ОЙ · 23 ТА ВИДЕО ДАРС

2 ойда нималарни ўрганасиз?

Барча дарслар Муаллим Абу Бакрнинг “Бошланғич Араб тили” китоби асосида 1-дарсдан 23-дарсгача кетма-кет тузилган.

1-ОЙ

Араб ҳарфлари, ҳаракатлар ва махраж

Биринчи ойда араб ёзувини 0 дан бошлаб, ҳарфларнинг шакли, товуши ва тўғри талаффузини ўрганасиз.

  1. 1-ЖОНЛИ ДАРСКириш дарси — устоз билан танишув

    1-видеодарсдан аввал курс тартиби, вазифа топшириш ва устоз билан ишлаш йўли тушунтирилади.

  2. 01Алиф ва ҳамза ҳарфлари
  3. 02Ро ва За ҳарфлари
  4. 03Мим ва Та ҳарфлари
  5. 04Нун, Я ва Ба ҳарфлари
  6. 05Каф, Лам ва Вов ҳарфлари
  7. 06Ҳа, Фа ва Қоф ҳарфлари
  8. 2-ЖОНЛИ ДАРСУстоз билан жонли мустаҳкамлаш

    1–6-дарслардаги ҳарфлар, талаффуз ва махраж устоз билан бирга жонли текширилади.

  9. 07Шин, Син ва Са ҳарфлари
  10. 08Сод ва То ҳарфлари
  11. 09Жим, Хо ва Ҳа ҳарфлари
  12. 10Ғайн ва Айн ҳарфлари
  13. 11Дал ва Дод ҳарфлари
  14. 12Зал ва Зо ҳарфлари
  15. 3-ЖОНЛИ ДАРС1-ой имтиҳони — ҳарфлар ва махраж

    12 та видео дарсдан кейин устоз билан жонли имтиҳон ўтказилади.

2-ОЙ

Тажвид, намоз дуолари ва Қуръон ўқиш

Иккинчи ойда тажвид қоидаларини амалда қўллаб, намоздаги зикр ва дуоларни ҳамда қисқа сураларни тўғри ўқишга ўтасиз.

  1. 13Мад ҳарфлари ва ташдид
  2. 14Танвин қоидаси
  3. 15Васлий алиф ва Таа марбута
  4. 16“Ал” қоидаси ва сукун билан боғлиқ қоида
  5. 17Сукунли Нун қоидаси — 1-қисм
  6. 18Сукунли Нун қоидаси — 2-қисм
  7. 4-ЖОНЛИ ДАРСУстоз билан тажвид амалиёти

    13–18-дарслардаги тажвид қоидалари устоз билан жонли машқ ва савол-жавоб орқали мустаҳкамланади.

  8. 19Муҳим қоидалар
  9. 20Мадлар
  10. 21Муқоттоъат ҳарфлари ва намоз мавзуси
  11. 22Ихлос, Нос ва Фалақ суралари
  12. 23Кафирун, Наср ва Масад суралари
  13. 5-ЖОНЛИ ДАРСЯкуний имтиҳон ва сертификат

    23 та видео дарсдан кейин якуний жонли имтиҳон ўтказилади. Муваффақиятли битирувчиларга сертификат берилади.

Бошланғич Араб тили китоби муқоваси

МУАЛЛИФЛИК КИТОБИ

“Бошланғич Араб тили” китоби

Курснинг 23 та видео дарси Муаллим Абу Бакр томонидан ёзилган шу китоб билан бир тизимда тузилган. Ҳарфлардан тажвидгача мавзулар босқичма-босқич берилади.

  • Араб алифбоси ва ҳаракатлар
  • Махраж ва ҳарфларни улаш
  • Мад, ташдид ва танвин
  • Тажвид қоидалари ва амалий ўқиш
МуаллифМуаллим Абу Бакр
Муаллим Абу Бакр портрети

МУАЛЛИМ ҲАҚИДА

Абу Бакр Махаматов ҳақида

Абу Бакр Махаматов Ўзбекистонда, жумладан Тошкентда таҳсил олган. Абдулхолиқ устоз ва Исмаил устозларга ўқиб берган.

Ҳозирда онлайн таълимини ва ижоза учун ўқишини давом эттирмоқда. 2023-йилдан бери араб ҳарфлари ва тажвиддан дарс бериб келади.

ШАХСИЙ УСТОЗ ЁРДАМИ

Курс давомида ёлғиз қолмайсиз

Сизга шахсий устоз бириктирилади. Вазифангиз 24 соат ичида текширилади, хатоларингиз тушунтирилади ва саволларингизга жавоб берилади.

Шахсий устоз текшируви

Вазифангиз текширилади ва хатоларингиз бирма-бир тушунтирилади.

Сизга мос устоз

Аёлларга аёл устоз, эркакларга эркак устоз бириктирилади.

Савол-жавоб ва менежер ёрдами

Дарс ёки ташкилий масалаларда саволларингиз жавобсиз қолмайди.

ЎҚУВЧИЛАР ФИКРЛАРИ

Ўқувчиларимиз нима дейди?

Курсимизда қатнашган ўқувчиларнинг ҳақиқий фикрларидан парчалар.

САВОЛ-ЖАВОБ

Кўп сўраладиган саволлар

01Мен араб ҳарфларини умуман билмайман. Қатнаша оламанми?

Ҳа. Курс 0 дан бошловчилар учун тузилган ва дастлабки дарслар ҳаракатлар ҳамда ҳарфлардан бошланади.

02Ҳарфларни биламан, лекин махражда қийналаман. Курс менга мосми?

Ҳа. Шахсий устоз талаффуз ва махраждаги хатоларингизни текширади, тўғри чиқаришни босқичма-босқич кўрсатади.

03Тажвидни биламан, лекин Қуръон ўқий олмайман. Қатнаша оламанми?

Ҳа. Курс қоидаларни амалий ўқишга улашга ёрдам беради. Устоз даражангизни кўриб, қайси босқичдан бошлашни айтади.

04Курсга қабул қачонгача давом этади?

Қабул ҳолати ва кейинги гуруҳ санасини ариза қолдиргандан сўнг менежер айтади. Курс давомида янги видео дарслар сешанба, пайшанба ва шанба кунлари соат 06:00 да чиқади; ҳар бирини 48 соат ичида кўриб, вазифани топширасиз.

05Фақат видео дарс бўладими?

Йўқ. Сизга шахсий устоз бириктирилади. У юборган вазифангизни 24 соат ичида текширади, хатоларингизни тушунтиради ва саволларингизга жавоб беради. Саволларингизни бемалол беришингиз мумкин. Курсда 23 та видео дарс ва 5 та жонли дарс ҳам бор.

06Аёллар учун ҳам устоз борми?

Ҳа. Аёл ўқувчига аёл устоз, эркак ўқувчига эркак устоз бириктирилади.

07Курс қаерда ўтади?

Курс 100% онлайн. Видеодарслар ёпиқ Telegram каналда, вазифа ва алоқа эса ёпиқ гуруҳда бўлади.

08Курс нархи қанча?

Нарх сайтда кўрсатилмайди. Ариза қолдирсангиз, менежер курс тафсилотларини сизга юборади.

0 дан Қуръон курсига ёзилинг

Исмингиз, ҳозирги даражангиз ва Telegram телефон рақамингиз ёки фойдаланувчи номингизни киритинг. Аризани юборганингиздан кейин менежер сиз билан боғланади.

Маълумотларингиз курс жамоасига Telegram орқали юборилади ва фақат сиз билан боғланиш учун ишлатилади.